Г.Абдувохидова – 1971 йил Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, ҳарбий (махсус) унвони подполковник
1996–2002 йилларда Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бўлинмасида милиция батальони милиционери, 2002–2010 йилларда Андижон шаҳар ИИБ ҲООБ вояга етмаганлар ва ёшлар орасида хуқуқбузарликларни олдини олиш бўлинмаси инспектори ва катта инспектори, 2010-2017 йилларда Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси инспектори ва катта инспектори, 2017–2018 йилларда Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш бўлинмаси бошлиғи, 2018–2019 йилларда Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори, 2019–2022 йилларда Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари- Хотин қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
2022 йил 20 октябрдан эътиборан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилояти минтақавий вакили лавозимида ишламоқда
- ҳудудларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш;
- фуқароларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашиш;
- ўз ташаббуси билан ёки мурожаат муаллифининг илтимосига кўра, мурожаатни экспертлар, мутахассислар ва манфаатдор ташкилотлар вакилларининг иштирокида кўриб чиқишни ташкил қилиш;
- ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий жазо ўтаётган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;
- инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ахборот-маърифий ишларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда амалга ошириш
Д.Хусанов - 1987 йил Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. «3-даражали юрист» махсус унвон – мартаба даражасига эга.
2009–2011 йилларда Самарқанд вилоят Адлия бошқармасининг бўлим катта маслаҳатчиси, 2011–2013 йилларда Самарқанд шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариус иш ўрганувчиси, 2013–2015 йилларда Самарқанд шаҳар “Экипаж трансгаз” ҳуқуқшуноси, 2015–2016 йилларда Самарқанд вилоят “Компьютерлаштириш маркази” кадрлар бўлими бошлиғи, 2016–2017 йилларда Самарқанд вилоят ҳокимлиги референти, етакчи мутахассиси, 2017–2018 йилларда Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси юрисконсульти, 2018–2019 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлигида юридик хизмати бош юристконсульти, етакчи мутахассис, 2019–2022 йилларда Самарқанд вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасини ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.
2022 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилояти минтақавий вакили лавозимида ишламоқда.