Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман томонидан Марказий тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди
12 Апр
2025 йилнинг 12 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Девони ходимлари ҳамда Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди.
21 ойлик иш ҳақи тўланмади: Омбудсман аралашувидан сўнг фуқаро фойдасига 93 млн сўм ундирилди
11 Апр
Тошкент вилоятидаги “Оҳангароншифер” АЖда 2002 йилдан буён бетончи бўлиб ишлаб келаётган фуқаро И.П. 2023 йил мартдан 2024 йил декабригача — 21 ой давомида иш ҳақини ололмаган.
Пенитенциар муассасалардаги ҳаёт: Омбудсман мониторинг ташрифлари республика бўйлаб давом этмоқда
10 Апр
Ўтган ҳафтада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари Омбудсман ҳузуридаги қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари билан Сурхондарё, Андижон, Навоий вилоятлари ва Тошкент вилоятида жойлашган бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди.
Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда
09 Апр
Хабарингиз бор, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш юзасидан тегишли комиссиялар фаолият юритмоқда.
Хотин-қизлар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтиришга оид замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди
07 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га келиб тушаётган мурожаатлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган хабарлар таҳлили кўрсатмоқдаки, аёллар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ислоҳотлар изчил давом этиши долзарб аҳамиятга эга.
Омбудсман огоҳлантиришига мувофиқ, ишчиларнинг 830 млн сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилди
07 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бир гуруҳ фуқаролар томонидан уларнинг иш ҳақлари асоссиз тўланмаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.
Омбудсман Осиё-Тинч океани форумига аъзо бўлди
04 Апр
2025 йил 4 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг Осиё-Тинч океани форуми директори Кирен Фицпатрик ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан БРИФИНГ
04 Апр
2024 йилда Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 23 422 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 2747 таси махсус қабулхоналар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари, интизомий қисмлар, мажбурий даволаш муассасаларидаги шахслардан ва уларнинг вакилларидан юборилган.
Сурхондарёда терговга олиб кетилган шахснинг ўлими ҳолати юзасидан якуний маълумот
03 Апр
2025 йил 28 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Сурхондарё вилоятида фуқаро Т.Хаитовнинг Термиз шаҳридаги маъмурий қамоқхонага олиб борилаётган пайтда йўлда  соғлиғининг ёмонлашгани сабабли вафот этгани ҳолати юзасидан расмий муносабат билдирилган ва ушбу ҳолат назоратга олингани маълум қилинган эди.