Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссарининг Бошқармаси

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссарининг Бошқармаси

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссарининг Бошқармаси – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси билан кафолатланган Инсон ҳуқуқларига риоя этилишини ва ҳимоя қилишини назорат қилувчи агентлик.

Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти (PRI)

Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти (PRI)

Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти (PRI) – жиноий одил судлов, маҳкумларнинг қайта ижтимоийлашуви ва ўлим жазосини бекор қилиш соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий нормалар ва энг яхши амалиётларни илгари суриб қўллаб-қувватлаш мақсадида фаолият юритадиган мустақил ноҳукумат ташкилоти ҳисобланади. Ташкилот 1989 йилда ташкил топган.

БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ

БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ

БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) – БМТнинг асосий жамғармаларидан биридир. Узоқ вақт давом этган уруш натижасида катта қийинчиликларга дучор бўлган Европа болаларига ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида 1946 йилда тузилган. 1953 йилдан БМТнинг доимий тузилмасига айланган. Ер юзида, айниқса ривожланаётган мамлакатлардаги болаларнинг соғлом ва баркамол вояга етишига кўмаклашиш унинг бош тамойилидир. Мазкур соҳадаги фаолияти учун 1965 йилда “Нобель” мукофоти билан тақдирланган.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)

Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) –  ЕХҲТ институтларидан биридир. Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига бўлган ҳурматни таъминлаш, демократик институтларни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланади. ДИИҲБ 1990 йилда ташкил этилган.

АҚШнинг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID)

АҚШнинг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID)

USAID –ривожланиш бўйича дунёдаги етакчи халқаро агентлик ва ривожланиш натижаларининг катализатори ҳисобланади. Ташкилот 1961 йилда ташкил этилган.  USAID АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва иқтисодий фаровонлигини тарғиб қилади, америка сахийлигини намойиш этади ва қабул қилувчи ўзини таъминлаши ва барқарорлик йўлини очади.

Конрад Аденауэр номидаги жамғарма

Конрад Аденауэр номидаги жамғарма

Конрад Аденауэр номидаги жамғарма 1955 йилда ташкил топган. Жамғарма мамлакатда ва хорижий давлатларда сиёсий таълим билан шуғулланади, Европа интеграциясини кучайтиришни тарғиб қилади, санъат ва маданият ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади, иқтидорли талабалар ва аспирантларга жамғарма стипендиялари ажратилади, жамғарма мутахассислари христиан-демократик ҳаракатларининг ривожланиш тарихини ўрганади ва ҳужжатлаштирилади.

“Минтақавий Мулоқот” ХННТ

“Минтақавий Мулоқот” ХННТ

Минтақавий мулоқот (Regional Dialogue) – бу инсонлар ва минтақалар ўртасида ўзаро бир бирини тушунишни тарғиб қилувчи мустақил ташкилот. ММнинг фаолияти Ўрта Осиёга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ўзаро бир-бирини тушунишни ривожлантириш мақсадида билим, ғоя ва тажриба алмашинувига кўмаклашишдан иборат. Минтақавий мулоқот 2008 йил охирида Словенияда учта таъсисчилар  М.Север, К.Герсак ва М.Кафута томонидан ташкил этилган.  Минтақавий мулоқотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2011 йил март ойида очилган ва бир қатор маҳаллий ходимларига эга. Хозирги кунгача Минтақавий мулоқот маҳаллалар, хотин-қизлар гуруҳлари, фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, суд тизими ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат идоралари билан ҳамкорликда бир нечта лойиҳа тадбирларини амалга оширди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) 1945 йилда ташкил этилган. Айни пайтда 193 та давлат ташкилот аъзоси ҳисобланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий миссияси ва фаолияти БМТнинг Низомида белгиланган мақсад ва принциплар билан белгиланади.

Миллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси (МҲҲМГА)

Миллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси (МҲҲМГА)

Миллий ҳуқуқни ҳимоя қилувчи муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида 1993 йилда МҲҲМ Халқаро мувофиқлаштириш қўмитаси (ХМҚ) ташкил этилди. 2016 йилда ХМҚ ўз номини ўзгартирди ва Миллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянсига (МҲҲМГА) айланди. (Дунёнинг 4 минтақасидан 16 та давлат аъзо)

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Шимолий Америка, Европа ва Осиёда 57 та иштирокчи-давлатларни ҳисобга олган дунёдаги энг йирик минтақавий  хавфсизлик ташкилоти ҳисобланади.