Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкент вилоятида мониторинг ўтказилди
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари-Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А. Юнусова бошчилигида Бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрида жойлашган вилоят “Кичкинтой” болалар уйида, Тошкент вилояти ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ҳамда 2 октябрь куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар 34-сонли таянч-ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бола ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда бола ҳуқуқларига оид қонун хужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг давомида муассасаларда сақланаётган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати, болаларнинг таълим олиши ва уларнинг озиқ-овқат таъминоти, шунингдек улар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан мониторинг ўтказилган муассасалардаги болалар билан алоҳида ва жамоавий тартибда учрашувлар ўтказилди.

Шуниси ачинарлики, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан Тошкент вилояти ИИБнинг Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бориб текширилганда, Марказда 15 нафар вояга етмаган болалар сақланиб келинаётганлигини, болаларни сақлаш шароитлари, уларга ўқитиш, таълим-тарбия бериш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари етарлича йўлга қўйилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан юқоридаги ҳолатлар бўйича Қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда масъул мансабдор шахсларга нисбатан чора кўришни сўраб Ички ишлар вазири номига “Тақдимнома” киритилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича

вакили (омбусдман) Матбуот хизмати