Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қийноқ ҳолатлари Омбудсман томонидан доимо назоратга олинган ҳолда ўрганилади
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Шахсга нисбатан зўравонликнинг навбатдаги кўриниши божхоначиларданлиги тўғрисида шикоят келмоқда” номли хабар Омбудсман томонидан назоратга олинган ҳолда ўрганилди.

Хабар ва унга илова қилинган шикоятларда гумонланувчи Э.Э. Божхона хизмати ходимлари томонидан ушланиб, гиёҳвандлик моддаси бўйича сўроқ қилиниб, танасининг турли жойларига электрошокер қўлланилгани ва калтакланганини қайд этган. Шунингдек, шикоятда ушбу ҳолат бўйича Тошкент вилояти Божхона хизмати ходимларига нисбатан қонуний чора кўрилиши сўралган.

Бироқ, гумонланувчи Э.Э. томонидан у ушлаб турилган жой ҳақида маълумот берилмаган. Шу боис, Омбудсман ходимлари томонидан тезкорлик билан хабарда қайд этилган гумонланувчи Э.Э.нинг шахсига ва у ушлаб турилган жойга аниқлик киритилди. Маълум бўлишича, гумонланувчи Э.Э. Тошкент вилоятидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасида ушлаб турилган.

Ушбу хабар юзасидан Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили ҳибсхонага бориб, гумонланувчи Э.Э. билан ҳоли тарзда суҳбатлашди. гумонланувчидан юқоридаги ҳолат юзасидан батафсил тушунтириш олинди ва шикоят қабул қилинди.

Хабарда қайд этилган ҳолат ва гумонланувчи Э.Э.нинг Омбудсман номига ёзган шикояти Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Омбудсман талабномаси билан киритилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати