Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ЕХҲТ ДИИҲБнинг эксперт-баҳоловчиси билан учрашди
2023 йилнинг 5 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг эксперт-баҳоловчиси Роланд Бломейер билан учрашди.

Учрашувда асосий эътибор Омбудсманнинг қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш борасидаги фаолиятига қаратилди. Таъкидланишича, Ўзбекистонда миллий превентив механизмнинг «Омбудсман+» модели жорий этилган бўлиб, пенитенциар муассасаларга амалга ошириладиган мониторинг ташрифларига доимий равишда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этиб борилади. Бу жараёнларнинг ОАВ ва блогерлар орқали кенг ёритиб борилиши эса, Омбудсман фаолиятининг очиқлигини таъминлайди.

Шунингдек, мулоқот давомида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган маҳкум ва маҳбусларнинг Омбудсманга мурожаат қилиш усуллари, мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ва натижалари, республикадаги барча пенитенциар муассасаларга ўрнатилган “Омбудсман қути”лари ҳақида ҳам сўз борди.

Ўзаро дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар истиқболда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашишди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати