Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан учрашди
2024 йилнинг 25 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова  ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори раҳбари в.б. Зильке Клёвер билан учрашди.

Учрашувда Омбудсман мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини  таъминлаш соҳасидаги олиб борилаётган ишлар ва бу жараёнларда Вакил фаолиятининг ҳам янада мустаҳкамланаётганлиги, худудларда Омбудсман минтақавий вакиллари доимий асосда ишлаётгани ва конституциявий ислоҳотлар доирасида Омбудсман ваколати кенгайганига тўхталди.

Ўзаро мулоқот давомида Омбудсман институти томонидан фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, жазони ижро этиш муассасаларига ўтказилаётган мониторинг ташрифлари ва уларда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ҳамда ОАВнинг иштироки ҳақида сўз борди.  

Суҳбат давомида Зильке Клёвер хоним Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан фикр алмашишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати