1974 йилдан буён фаолият юритиб келаётган ушбу муассаса Тошкент шаҳрининг 6 та туманига хизмат кўрсатади ва амбулатор бўлинмаларига кунига 300 та бемор ташриф буюради. Шифохонанинг 165 ўринга мўлжалланган стационар бўлинмасида беморлар давлат бюджети ҳисобидан даволанади.
Мониторинг ташрифи давомида диспансерда беморларнинг яшаш, даволаниш ва овқатланиш шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситалари сақланадиган хоналардаги ҳолатлар ўрганилди.
Бундан ташқари, диспансерда даволанаётган шахслар билан якка тартибда суҳбатлашиш давомида муассасадаги ходимлар ва яратилган шароитлар бўйича шикоятлар бўлмади.
Мониторинг ташрифи якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир қатор тавсиялар шакллантирилди, улар Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритилади.
Маълумот учун: ССВ га қарашли 1-сон шаҳар Руҳий-асаб касалликлар диспансерида руҳиятида сезиларли нуқсони бўлган эркак ва аёллар даволанмоқда ҳамда уларга 31 нафар шифокор ва 71 нафар ҳамшира хизмат кўрсатиб келмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати