Мазкур ҳолат, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) назоратига олиниб, дарҳол жойига чиқиб ўрганилди.
Аниқланишича, 42 сон Манзил-колонияси ҳамда "Health line" корхонаси ўртасида тузилган шартнома асосида 262 нафар маҳкум меҳнатга жалб этилган. Корхонада ишлар икки сменада ташкил этилиб, бу вақт давомида маҳкумларга 4 маҳал овқат берилади ва яшаш жойи ажратилади. Маҳкумларнинг ойлик иш ҳақи 1 млн сўмдан ортиқни ташкил этади. Олинган маълумотларга кўра, маҳкумларга охирги марта июль ойи учун маош тўланган.
Омбудсман ходимлари маҳкум ва маҳкумалар билан меҳнат шароитлари ҳақида алоҳида суҳбатлашишди.
Ўрганиш якунлари ва аниқланган камчиликлар юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига тасир чораси киритилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати