Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
БМТ Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Омбудсмани ўзаро англашув меморандумини имзоладилар
2018 йилнинг сентябр ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўртасида Меморандум имзоланди.

Мазкур Меморандум Омбудсман институтининг Париж ва Белград принципларига мувофиқ Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган. Ушбу мақсадларга институционал ривожланиш, Котибият ходимларини асосий устувор йўналишлар бўйича ўқитиш, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ миллий профилактика механизмларини яратиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман фаолияти ҳақида материаллар тайёрлаш ва нашр етиш орқали еришилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати