Мазкур танлов мамлакатимизда гендер тенгликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш, турли тузилмалар фаолиятига гендер тенгликни сингдириш мақсадида ўтказилмоқда. Айни йўналишда танлов асосида ўрганиш, таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
Танловда ҳар йил якунлари бўйича гендер тенгликни таъминлаш соҳасида юқори натижаларга эришган, ушбу йўналишда жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз соҳасига тегишли йўналишларда долзарб вазифаларни амалга ошираётган вазирлик, идора, нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этмоқда.
Шу муносабат билан мазкур танловнинг ишчи гуруҳ аъзолари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти мудири Азимов Саидбек Ибрагимович тегишли ташкилотларни жойларга чиқиб ўрганмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидаги ҳолат, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича ташкил этилган маслаҳат кенгаши ишлари ўрганилди.
Вазирлик, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотларидаги ҳолатларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари
бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати