Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги вакили: вилоятдаги кўплаб жазони ижро этиш муассасаларда тиббиёт ходимлари ўрни вакант бўлиб турибти
Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги Минтақавий вакили Муродулла Нормуродов вилоятнинг Косон шаҳридаги 10-сонли жазони ижро этиш колониясига бориб, маҳкумларнинг яшаш шароитларини ўрганди.

1800 нафар сиғимга эга 10-сонли колонияда ташриф амалга оширилган кунда 1060 нафар маҳкум жазо муддатини ўтамоқда. Мониторинг давомида колония ошхонаси ва маҳкумларга овқат тайёрлаш жараёни, озиқ-овқат омборхонасидаги таъминот ва таомнома менюси кўздан кечирилди.

Шунингдек, колония Тиббиёт бўлими ва маҳкумларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати ҳам ўрганилиб, республикамизда каронавирус инфекцияси билан зарарланиш хавфи ҳали ҳамон сақланиб қолаётгани сабабли, ажратилиши зарур бўлган дори-дармонлар таъминоти ва уларнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича тавсия қилинган дори воситаларига мослиги текширилди. Аниқланишича, муассасада дори-дармондан муаммо йўқ, лекин 3 та шифокор ўрни вакант. Жазони ижро этиш муассасаларининг аксариятида тиббиёт соҳасидаги мутахассислар етишмаслиги ҳолатига дуч келинмоқда.

Колонияда қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув хоналари ҳамда телефон сўзлашув хоналари мавжуд бўлиб, маҳкумлар ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имконият яратиш мақсадида онлайн равишда видео-мулоқот хизмати ҳам йўлга қўйилган.

15 мингдан ортиқ ҳуқуқий, диний ва бадиий адабиётларни жамлаган муассаса кутубхонасида маҳкумлар бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун етарли шароитлар яратилган.

Мониторинг доирасида, “Омбудсман қутиси” кўздан кечирилиб, 6 нафар маҳкумнинг мурожаати ўрганиш учун қабул қилиб олинди. Шунингдек, мониторинг давомида 20 нафар маҳкумлар билан шахсий қабул ўтказилди.

Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги Минтақавий вакили Муродулла Нормуродов:

Мониторинг давомида муассасада маҳкумлар учун инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузилишига олиб келувчи ҳолатлар кўзга ташланмади. Ҳақиқатдан ҳам жазони ижро этиш муассасаларидаги шароитлар йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Аҳамиятлиси шундаки, қабулимда бўлган 3 нафар маҳкум уларга жиноятчилардек эмас балки, инсонийлик нуқтаи назаридан муомалада бўлинаётгани, руҳий ва жисмоний қийноқлар йўқлиги ва мониторинг тадбирларини мунтазам ўтказиб борилаётганлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Матбуот хизмати