Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги вилоят асаб ва руҳий касалликлар диспансерида қандай камчиликлар аниқланди?
12 Ноя
2024 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдаё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти асаб ва руҳий касалликлар диспансерига мониторинг ташрифини амалга оширди.
12 Ноя
2024 йилнинг 12 ноябрь куни “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети биносида ўтказилди.
Намангандаги 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар мурожаатлари қабул қилинди
11 Ноя
2024 йилнинг 6 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Уйчи туманида жойлашган 6-сон тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифини амалга оширди.
Мактабларда ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда
11 Ноя
Тошкент шаҳридаги 327-сонли, Наманган вилоятидаги 26 ва 39-сонли, Бухоро вилоятидаги 32-сонли, Навоий вилоятидаги 3, 11 ва 27-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот  туманидаги 35 ва 41-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда Қашқадарё вилоятидаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби юқори синф ўқувчилари учун “Омбудсман соат”лари ташкил этилди.
Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳақида биласизми?
08 Ноя
Ҳозирда ҳар қандай ташкилотга уйдан чиқмай туриб, электрон мурожаат қилиш мумкин. Лекин, баъзи фуқаролар мурожаат қилишнинг анъанавий усулини, яъни юзма-юз ўтириб муаммоларини гапириб беришни афзал кўришади. Муаммо йўқ. Агар инсон ҳуқуқларини бузилишига оид бирор бир шикоятингиз бўлса, Омбудсман мурожаатларингизни фуқаролар қабули орқали қабул қилиши мумкин.
Омбудсман бошчилигида Бухородаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиганн ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
08 Ноя
2024 йил 7-8 ноябрь кунлари Омбудсман бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Бухородаги қатор пенитенсиар муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Аҳоли мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда
06 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) аҳоли мурожаатларини фуқаролар қабули, сайёр қабуллар, почта, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, www.pm.gov.uz интернет портали, ombudsman.uz сайти ва мобил иловаси ҳамда “Омбудсман қути”лари орқали қабул қилмоқда. Мурожаат мазмунидан келиб чиқиб, ўрганилиши лозим бўлган масалалар жойига чиқиб ўрганилмоқда. 
Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда ва ижобий ечим топмоқда
05 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га юборилаётган мурожаатлар холисона кўриб чиқилиб, лозим ҳолларда жойига чиқиб ўрганилмоқда. Натижада фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, Андижон вилояти Улуғнор туманида истиқомат қилувчи С.Г. 2024 йил апрель ойида меҳнат таътилига чиққан бўлса-да, тиббиёт бирлашмасидан меҳнат таътили пулини олишда муаммолар юзага келгани бўйича мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги вакили томонидан назоратга олиниб, прокуратура органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўрганилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаро С.Г.нинг 10 млн сўмга яқин меҳнат таътили пули ундириб берилди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
02 Ноя
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га юборилаётган мурожаатлар мунтазам равишда ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, аҳолини ташвишга солаётган масалалар танлаб олинади. Қорақалпоғистон Республикасидан юборилган мурожаатлар таҳлили, ушбу ҳудуд учун ижтимоий ёрдам олиш ҳамда аҳолига юридик хизмат кўрсатиш масалалари долзарб эканини кўрсатди.