Мониторингда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сенаторлари ва Навоий вилоят прокуратураси масъул ходимлари ҳамкорлик қилишди.
Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг 4-сон тергов ҳибсхонаси ва Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Маъмурий қамоққа олинганларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси, Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган 1-сон, Когон шаҳрида жойлашган 20-сон ва Қоровулбозор туманида жойлашган 17-сон жазони ижро этиш колониялари, шунингдек, Навоий вилояти ички ишлар бошқармасининг Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ва Маъмурий қамоққа олинганларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси, Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида жойлашган 4- ва 11-сон, Қизилтепа шаҳрида жойлашган 5-сон ва Зарафшон шаҳрида жойлашган 12-сон жазони ижро этиш колониялари ҳамда Навоий шаҳрида ташкил этилган коронавирус билан касалланганларни даволашга ихтисослашган марказларнинг фаолияти мониторинг қилинди.
Хусусан, юқорида қайд этилган муассасаларда сақланаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати ва уларнинг озиқ-овқат таъминоти, шунингдек улар учун яратилган шарт-шароитлар ва маҳкумлар меҳнатини муҳофаза қилиш ҳолатлари ўрганилди. Эксперт гуруҳи аъзолари томонидан мониторинг ўтказилган муассасалардаги шахслар билан алоҳида ва жамоавий тартибда учрашувлар ҳам ўтказилди.
Мониторинг жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли муассасалар раҳбарларига тавсиялар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича
вакили (омбудсман) Матбуот хизмати