Мулоқот давомида Вакил Феруза Эшматова ҳозирги кунда Давлат раҳбари Омбудсман институти зиммасига мамлакатимизда қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш бўйича қатор вазифаларни юклаш билан бирга унинг ваколатларини кенгайтириш масаласини ҳам илгари сураётганини қайд этди.
- Омбудсман институти бугунги кун талаби асосида ишлаши учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилади. Хусусан, мурожаатлар билан ишлаш жараёнига ахборот-коммуникация технологиялари жалб этилиб, ариза ва шикоятларни ижобий ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларни тиклашда парламент, ННТ ва ОАВ билан ҳамкорликда самарали жамоатчилик назорати юритилади. Мурожаатларни ўрганиш давомида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш юзасидан қонун ҳужжатларни такомиллаштириш, халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тавсияларини бажариш самарадорлигини ошириш мақсадида институтнинг мониторинг-таҳлил фаолияти кучайтирилади. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ҳам ОАВ ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси раҳбари Р.Коменда ҳам ўз ўрнида инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари халқаро майдонда юқори баҳоланаётганини қайд этди.
Шунингдек, Жаҳондаги Омбудсман институтлари салоҳиятини баҳолаш бўйича фаолият юритувчи Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси Экспертлар гуруҳи мамлакатимизда бўлиб, Омбудсман институти ўзининг халқаро позициясини мустаҳкамлаб, “Б” мақомга кўтарилганлиги билан яна бир бор табриклаб, келгусида Миллий ҳуқуқни ҳимоя қилувчи муассасалар Глобал Альянси Аккредитация бўйича кичик қўмита тавсиялари бўйича ишлаш ниятида эканини билдирди.
Шунингдек, 2021 йилдан Вакилнинг қийноқларни олдини олиш бўйича фаолияти кучайтирилиб, мониторинг ташрифларига режа асосида ОАВ жалб этилаётгани ҳақида маълумот берилди.
Мулоқот давомида Ўзбекситоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзолиги доирасида 2021-2022 йилларда биргаликда амалга оширилиши назарда тутилган режалар ва тадбирлар муҳокама этилди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари
бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати