Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши буйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди
Давлат раҳбари Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида қийноқларни олдини олиш, унинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз курашиш, ёпиқ турдаги муассасаларда инсон ҳуқуқларини тўлиқ таъминланиш ҳамда айбдорга жазо муқаррарлиги принципи асосида ишларни ташкил этиш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман зиммасига қатор вазифалар юклатилди. Жорий йилнинг 19 март куни Омбудсманнинг 2021 йилдаги асосий фаолият йўналишларини белгилаш бўйича Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши буйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Омбудсман ҳузуридаги янги таркибдаги комиссия йиғилиши кун тартибидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2021 йилги иш режасини тасдиқлаш, Вакилнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятида натижадорликка эришишнинг янги ва самарали механизмларини ишлаб чиқиш, мурожаатлар таҳлили асосида республика бўйлаб сайёр қабуллар ташкил этиш, Минтақавий вакиллар фаолиятини кучайтириш, шунингдек, ННТ ва ОАВ билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили ҳамда Омбудсман ҳузуридаги комиссия раиси Феруза Эшматова мажлис иштирокчиларига қарата бугунги йиғилишда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Омбудсман ҳамда комиссия аъзолари фаолияти танқидий-таҳлилий жихатдан кўриб чиқилиб, мурожаатар билан ишлашда инсон ҳуқуқларининг таъминланишига эришишга қаратилган таклифлар асосида истиқболдаги режаларни белгилаб олинишини билдирди.

Жорий йилнинг февраль ойида Парламент аъзолари томонидан Омбудсман лавозимига сайланганимдан сўнг, Давлат раҳбари талабларидан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг ўтган йиллардаги фаолиятини, имкониятларини ва салоҳиятини таҳлил қилдим. Шундай ҳулосага келдимки, Омбудсман институти ўтган 25 йил давомида такомиллашиб, ваколатлари ва вазифалари кенгайиб борган ва албатта инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилган. Жумладан, илғор халқаро тажрибаларга асосланган қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм йўлга қўйилиб, бу орқали маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича жамоатчилик назорати ўрнатилишига эришилган. Қолаверса, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилди, ўтган йили Омбудсман институти ўз халқаро позициясини мустаҳкамлаб, “Б” мақомга кўтарилган. Бу ҳақда узоқ гапириш мумкин. Лекин истиқболда қилиниши керак бўлган вазифаларимиз ва мажбуриятларимиз ҳам анчайин залворли. Уларни самарали ташкил этиш учун эса бирлашиш ва биргаликда ишлаш зарур.

Такидлашим лозимки, Омбудсман томонидан ҳал этилган мурожаатлар юзасидан ОАВдаги чиқишларимиз кўпайгани сари Вакилга йўлланаётган мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Албатта Омбудсманга халқнинг ишончи ортгани яхши, лекин уни оқлаш учун биздаги имкониятларни кучайтиришимиз лозим. Шунинг учун, мурожаатлар бўйича ишлашда комиссия аъзоларининг фаоллигини ошириш талаб этилади. Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича инфографика ва роликлар тайёрлаш, мурожаатчиларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, Минтақавий вакиллар фаолиятини кучайтириш ва албатта ОАВ ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида самарали механизм ва усулларни ишлаб чиқишимиз зарур.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши буйича комиссияси таркибига 25 йил давомида биринчи маротаба жамоатчилик вакиллари киритилган.

Комиссия аъзолари тегишли Низомга мувофиқ инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган органлар, ташкилотлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, харакатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоятларни кўриб чиқиш, идоравий хужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, хулосалар ҳамда бошқа маълумотларни сўраш, талаб қилиб олиш, судларга давлат божини тўламаган ҳолда фуқаролар манфаатларига доир ариза ва даъволар билан мурожаат қилиш тўғрисида Вакилга таклиф киритиш ва бошқа ҳуқуқларга эга.

Йиғилиш давомида мажлис кун тартибига қўйилган барча масалалар юзасидан аниқ таклифлар билдирилди ва комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди. 

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари

бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати