Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ОМБУДСМАН МУРОЖААТЧИНИНГ 17 ЙИЛЛИК МУАММОСИНИ ҲАЛ ЭТИШГА ЭРИШДИ
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи фуқародан уй-жойга эгалик ҳуқуқини олиш бўйича мурожаат келиб тушган эди.

Мурожаатчининг ёзишича, унга 2003 йилда уй-жой қуриш учун ер майдони ажратилган бўлсада, у ерга қурилган уй-жойларга туман архитектура, кадастр ва ҳокимлик томонидан сансоларлик қилиниб 17 йилдан бери эгалик ҳуқуқи берилмасдан келинган.

Омбудсман назоратига олинган мазкур иш бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, туман ҳокимига мурожаат қилинди. Натижада 2021 йилнинг февраль куни мазкур турар-жой биноси ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш ва турар жой биносига нисбатан мулк ҳуқуқни эътироф қилиш бўйича туман ҳокимининг қарори қабул қилинган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати