Шундан сўнг, Зухра Реймова тумандаги 2-сектор раҳбари О.Худайбергенов билан фуқаро П.Қ. яшаш шароити билан бориб танишди. Ўрганиш давомида, «Темир дафтар»да рўйхатда турган ушбу фуқаронинг турар-жойи ҳақиқатдан авария ҳолатда бўлиб, яшаш учун хавфли экани аниқланди.
Ҳозирда туман прокурори ёрдамида фуқаронинг турар-жойини қайта қуриб бериш бўйича ишлар бошлаб юборилди ва мурожаатчига 3 хонали уй-жой қуриб бериш режалаштирилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати