Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Намангандаги 6-сон тергов ҳибсхонасидан юборилган мурожаатлар ўрганилмоқда
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Ж.Валиев 6-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторингда маҳбусларнинг ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, ошхона, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш жойи, кутубхона, тиббиёт бўлими, сайлгоҳлар ҳамда камералардаги иситиш тизими ҳолати ўрганилди. Мониторинг давомида тиббиёт бўлимига янги рентген аппарати ўрнатилгани маълум бўлди.

Омбудсман ташаббуси билан кутубхонага 50га яқин бадиий китоблар тақдим этилди.

Шунингдек, Омбудсман минтақавий вакили мазкур ҳибсхонада сақланаётган 130 нафарга яқин маҳкумлар билан жамоавий тартибда ҳамда 7 нафар шахс билан якка тартибда суҳбатлашилиб, уларнинг ҳибсхона ҳақидаги фикрлари ўрганилди ва мурожаатлари қабул қилинди.

Бундан ташқари, ҳибсхона ҳудудига ўрнатилган “Омбудсман қутиси”га келиб тушган мурожаатлар қабул қилиниб, 5 нафар ариза муаллифлари билан ҳам якка тартибда учрашилиб, мурожаатлари юзасидан қўшимча маълумотлар олинди.  

Таклиф ва тавсиялар асосида Омбудсман таъсир чораси шаклидаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, Омбудсман томонидан қийноқларни олдини олиш мақсадида амалга оширилган мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликлар бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар Олий Мажлис палаталарига тақдим этиб келинмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати