Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Жанубий кореялик профессор: Ўзбекистонда Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги роли кучаймоқда
Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан бири «The Korea Post» сайтида Моквон университети вице-президенти, профессор Ри Ик Хённинг "Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги роли кучаймоқда" номли мақола чоп этилди.

Нашрда ёзилишича, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг Қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш, халқаро мажбуриятларни бажариш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Муаллиф таъкидлаганидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонунга Омбудсман институти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш ва қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича  ваколатларини янада кенгайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Бундан ташқари, профессор Ри Ик Хён Парламент Омбудсмани  "Халқаро қамоқхона ислоҳоти" (Penal Reform International, PRI) Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар бўйича Кенгаши "Дунёда инсон ҳуқуқлари ва демократия - 2018 "ги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон ва PRI ҳамкорлигини ижобий баҳоланганини таъкидлаган.

"Ушбу кенг кўламли ўзгаришлар, жумладан давлат, унинг демократик институтлари ва иқтисодиётини жадал ривожлантириш, фуқароларнинг муносиб ва фаровон ҳаёти учун шарт-шароитларни яхшилаш, уларнинг шахсий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича ислоҳотлар босқичи бир мақсадга – жамиятни ривожланишига ва давлатнинг бунёдкорлик салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган", - дея хулоса қилади муаллиф.