Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили ишсиз ва ноҳақ жаримага тортилган фуқаролар мурожаатларини ҳал этди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймова ҳудудларда  фуқароларни иш билан таъминлашга оид қатор мурожаатларни ижобий ҳал этди. Жумладан, Омбудсман вакили Нукус шаҳридаги оғир турмуш шароитида яшаётгани фуқароларни Республика Эндокринология диспансери ва Қорақалпоқ давлат университетига ишга жойлаштиришда ёрдам берди.

Шунингдек, Зухра Реймовага Чимбой тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида лаборант сифатида ишлаб фуқаро унга бўлим бошлиғи томонидан қўлланилган ойлик иш хақининг 30 фоизи миқдоридаги жарима интизомий жазосидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат Минтақавий вакил томонидан назоратга олиниб, ўрганиш давомида мурожаатчига ножўя хатти-ҳаракати учун меҳнат қонунчилигига кўра аввал тушунтириш хати, огохлантириш ёки хайфсан берилмасдан тўғридан-тўғри 30 фоизлик жарима жазоси қўлланилгани аниқланди. Зухра Реймованинг аралашуви билан ходимга ғайриқонуний тарзда қўлланилган жарима интизомий жазоси бекор қилиниб, ушлаб қолинган сумма фуқарога қайтарилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати