Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 2021 йил учун тасдикланган иш режасига мувофиқ ўтказилаётган ушбу мониторинг тадбирлари давомида Самарқанд вилоятидаги ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази, Асаб-руҳий касалликлари диспансери, “Меҳрибонлик уйи”, “Гўдаклар уйи”, “Мурувват” уйи, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ва бошқа объектлар ўрганилиши режалаштирилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати