Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман байрам арафасида Оҳангарон "Саҳоват" уйида бўлди
Рамазон ойи мусулмонларни сабр қилишга, муҳтожлар дардини ҳис қилишга ўргатувчи ва албатта ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамловчи гўзал ойдир ва у жамиятимиздаги ўзаро аҳиллик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Халқимиз азал-азалдан ушбу муборак кунларда ўзгаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатган, беморлар ҳолидан хабар олган, кўмакка муҳтож инсонларни имкон даражасида қўллаб-қувватлаган. Айтиш мумкинки, бу анъана давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятига ҳам уйғундир.

Ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Оҳангарон "Саҳоват" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар уйига ташриф буюришди. Мақсад яқинларининг меҳрига муштоқ бўлиб умргузаронлик қилаётган юртдошларимиз юзига озгина бўлсада меҳр улашиш, уларнинг доим давлат ҳимояси ва эътиборида эканликларини ҳис қилишларига ҳисса қўшишдан иборат. 

Ташриф доирасида Омбудсман ёши катта ҳамюртларимизни Рамазон хайити байрами билан табриклаб, улар дардига қулоқ тутди, ва муассасада уларга яратилган шароитлар билан танишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати