Қабул давомида ўзга давлатга пул топиш истагида бориб, қатор қийинчиликларга дуч келган 20 нафарга яқин ҳамюртларимиз ва уларнинг оила аъзоларини қийнаётган масалалар ўрганилди.
Шу куннинг ўзида «Парк Победы: философия мужества и стойкости» (Ғалаба боғи: жасорат ва матонат фалсафаси) номли китоб тақдимоти ва О.Е.Кутафина номидаги Москва давлат юридик университети ректорати билан учрашув ўтказилди ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати