Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Самарқанддаги вакили мурожаатчининг “прописка” муаммосини ҳал этди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили в.б. Илҳомжон Тўхтасинов Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролар томонидан яшаб турган манзилига рўйхатга қўйиш бўйича муаммоларга дуч келаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.

Мурожаат муаллифларининг қайд этишича, уй-жой уларнинг марҳум бобосига тегишли экани сабабли ушбу оиланинг тегишли давлат идораларига мурожаати ҳал этилмай келган.

Минтақавий вакил Илҳомжон Тўхтасинов мурожаатни ўз назоратига олгач, Самарқанд вилояти ИИБ томонидан мурожаатчилар кўрсатилган манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилди.

Маълумот учун: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили в.б. Илҳомжон Тўхтасинов ҳар ҳафтанинг Сешанба куни соат 14:00 дан 16:00 гача фуқаролар мурожаатларини қабул қилмоқда. Манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шахри, Бўстонсарой кўчаси, 93 уй.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати