Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман аралашуви билан ночор оила фарзандига шошилинч операция учун ордер берилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсан)га хонадонидан ёнғин чиқиб, уйи кулга айланган самарқандлик фуқародан мурожаат келиб тушди.

Ургутлик фуқаронинг сўзларига қараганда, барча оила аъзолари уйда бўлмаган пайтда иситиш асбобларидан ўт чиқиб, унинг барча мол-мулки ёниб кетган. Бошпанасиз қолган оиланинг уйи Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан олиб берилган қурилиш моллари ва маҳалла фаолларининг ёрдами билан қуриб берилган. Лекин, мурожаатчи пандемия даврида ишсиз бўлгани сабаб, уларнинг моддий аҳволи янада ёмонлашган.

Орадан бироз вақт ўтиб эса мурожаатчининг 2 нафар вояга етмаган фарзандларидан бири жарроҳлик амалиётига муҳтож эканлиги маълум бўлган. Шундан сўнг фуқаро, тиббий йўлланма (ордер) олиш орқали фарзандини даволатиши мумкинлигини англаган ҳолда Омбудсманга мурожаат йўллаган.

Мазкур мурожаат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсам) назоратига олингач, 2015 йил 2 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғига асосан, бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг Республика Ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига даволаниши учун йўлланма (ордер) олинишида амалий ёрдам берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати