Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қочоқларни ҳимоя қилиш ва Фуқаросизликни камайтириш бўйича ўзбек тилига таржима қилинган халқаро ҳужжатлар тақдимоти ўтказилди
Жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори ва БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлигининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Фуқаросизликни камайтириш тўғрисида”ги (1961 й.) Конвенциянинг 60 йиллиги муносабати билан конференция ташкил этилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари - Бола ҳуқуқлар бўйича вакил ҳамда Омбудсман котибияти вакиллари иштирок этишди.

Анжуманда Қочоқларни ҳимоя қилиш ва Фуқаросизликни камайтириш бўйича ўзбек тилига таржима қилинган халқаро ҳужжатлар тақдимоти ўтказилди.

Ўзбекистон урушдан ёки таъқиблардан қочганларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ қадимий ва шарафли анъаналарга эга ва сўнгги йилларда Ўзбекистон ўз ҳудудидаги фуқаролиги бўлмаган шахслар масаласида таъсирчан чоралар кўрмоқда. 

Халқаро ҳужжатларнинг ўзбек тилида нашр этилиши эса Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини амалга оширишда муҳим воқеа ҳисобланади.

Конференцияда таъкидланишича, халқаро ҳужжатларнинг ўзбек тилига таржимаси қочқинларни ҳимоя қилиш борасида долзарб бўлиб, амалиётчи ҳуқуқшунослар, академиклар ва қарор қабул қилувчиларга қўлайлик туғдиради ҳамда фуқароларга фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган тамойиллари билан танишишда ва конвенция қоидалари қандай амалга оширилаётганлигини, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва эркинликлари ва қандай мажбуриятлари борлигини билиб олишга ёрдам беради.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот котиби