Алия Юнусованинг таъкидлашича, ҳужжатнинг имзоланиши мигрантлар фарзандлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш ва бу соҳада ўзаро кўмак кўрсатиш масалаларини ҳал қилиш бўйича аниқ механизмларини белгилаб олиш зарурати билан боғланган.
Ўз навбатида, Россия вакили ҳужжат болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш соҳасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун пойдевор бўлишини айтган. “Болаларга тааллуқли барча масалалар зудлик билан топилиши керак бўлган ечимларни, турли бюрократик важларни имконсиз қилувчи профессионал ҳаракатларни талаб қилади. Ҳужжат болаларга оид аниқ муаммоларни ҳал қилишга имкон беради. Биз унга болалар муаммоларини ҳал қилиш учун зарур барча жиҳатларни татбиқ қиламиз”, деб таъкидлаб ўтган Кузнецова.