Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Эътибор ва эътироф муборак, азиз ҳамкасблар!
Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги тегишли Фармони асосида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, халқимиз фаравонлигини таъминлаш, ёшларни соғлом ва баркамол авлод қилиб тарбиялашдаги алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.

Мукофотланганлар орасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ходимларининг ҳам борлиги Омбудсман жамоасини беҳад қувонтирди.

Мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан самарали ишлаш, қийноқларга қарши курашиш, жаҳон миқёсидаги мамлакат шон-шуҳратини ошириш ҳамда очиқлик ва ошкораликни таъминлашга катта ҳисса қўшаётган ҳамкасбларимизнинг фидойилиги мукофотланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган ушбу юксак эътироф — “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланган ҳамкасбларимизни самимий табриклаймиз.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати