Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Деинституционаллаштириш болалар ва оилаларга ғамхўрлик қилишнинг замонавий ва самарали хизматларни ривожлантиришдир
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), ЮНИСЕФнинг Нью-Йоркдаги Бош-қароргоҳи, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Миллий гвардия, Ўзбекистон статистика қўмитаси, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Молия, Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратура, Тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш агентлигини ҳамда “SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари” нодавлат нотижорат ташкилоти, Тошкент вилояти хокимлиги ҳамда халқаро экспертлар иштирокида теҳник гуруҳ йиғилиши ўтказилди.


Мазкур йиғилишда турли интернат типидаги муассасаларда тарбияланаётган болаларни деинституционаллаштириш бўйича хариталаштириш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, деинституционаллаштириш болалар ва оилаларга қараш бўйича замонавий ва самарали хизматларни ривожлантиришдир. Агар у тўғри бошқарилса, болаларга хизмат кўрсатиш бўйича мукаммаллаштирилган ва сезгирроқ хизмат кўрсатиш учун катализатор ва молиялаштириш манбаси бўлиши мумкин. Сабаби, қатор хорижий давлатларнинг бу борадаги илғор тажрибаларига назар солсак, жамиятдаги болалар ва оилалар билан боғлиқ аксарият муаммолар ҳал этилаётганини ҳамда оз сонли болаларгина муқобил ёрдамга ва интернат типидаги муассасаларда парваришланаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Болаларни деинституционаллаштириш борасида дастлаб муассасаларга жойлаштирилган болалар, шунингдек уларнинг оилалари, қариндошлари ва дўстлари тўғрисида тўлиқ статистик маълумотларни олиш учун институционал муассасалар харитаси тузиб олиш мақсадга мувофиқ. Кейинчалик, интернат муассасаларида ҳар бир болани парвариш қилиш ва сақлаш харажалари ҳақида маълумот тўпланади. Кейинги босқичда эса мониторинг маълумотлари асосида вазиятни баҳолаш амалга оширилади. Бунда мураккаб турмуш тарзига тушиб қолган оилалар, ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳолатиги алоҳида эътибор қаратилади.

Учрашув давомида томонлар хариталаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича асосий вазифаларни белгилаб олинди. Жумладан, 

• Болаларни ўз оилаларидан ажратиб қўймаслик учун маҳаллий даражада оилаларни ижтимоий ҳимоя тизимини яхшилаш
• Оилани қўллаб-қувватлаш ва реинтеграция хизматларини ривожлантириш / мустаҳкамлаш
• Оилавий ва ҳамжамият негизида муқобил парвариш қилишни ривожлантириш / мустаҳкамлаш (ҳақиқий оиласи ва фарзанд қилиб олган оила)
• Оилага қайтариш ёки асраб олган оилага жойлаштириш орқали болаларни муассасалардан оилаларга ва ҳамжамиятларга реинтеграция қилиш (фарзандликка олиш, васийлик/ҳомийлик, патронат)
• Мавжуд интернат муассасаларини ёрдамга муҳтож болалар ва оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар марказларига айлантириш

 
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати