Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман фуқаролар мурожаатларини қабул қилди
2021 йилнинг 30 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 50 га яқин фуқаролардан судларда Омбудсман вакилининг иштироки, пенсия, ер ажратиш, уй-жой бўйича низоли ҳолатлар, фирибгарлик, ижтимоий ёрдам, суд-тергов жараёнларидаги баъзи ҳолатлар ва бошқа масалалардаги мурожаатлар қабул  қилинди.

Фуқаролар қабули давомида келиб тушган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларни ўрганиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишга киришилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати