Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Самарқандда “SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмасининг мобил ижтимоий маркази очилди
“SOS — Ўзбекистон Болалар маҳаллалари уюшмаси” Самарқанд филиалининг, яна бир мобил ижтимоий маркази «Илмобод» маҳалласида очилди. Очилиш маросимида Болалар Омбудсмани Алия Юнусова иштирок этди.

Филиалнинг оилаларни қўллаб-қувватлаш хизмати Самарқанд шаҳрининг 28 та маҳалласи билан ҳамкорлик шартномаси асосида фаолият олиб бормоқда. Хизматнинг асосий мақсади, болаларнинг оилаларда барқарорлигини, уларнинг хуқуқлари инобатга олинган ҳолда улғайишларини таъминлашдир. Чунки ҳар бир бола уни қўллаб-қувватлайдиган оилада улғайиши керак.