“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони совриндорлари эълон қилинди
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлардаги фаолияти, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари тарғиботи, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва илмий тадқиқотлари, экологик ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ фуқаролар ва ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилот вакиллари «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Совриндорлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадов ҳамда Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Зебинисо Муҳамедоваларнинг хизматлари ҳам эътироф этилди.
Омбудсман жамоаси номидан барча“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони совриндорларини муборакбод этамиз
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати