Мазкур семинарда тренер сифатида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларининг олдини олиш бўлими ходимлари иштирок этишди.
Ўқув-семинардан кўзланган мақсад, жазони ижро этиш муассасалари раҳбарлари ва ходимларига жазони ижро этиш муассаси фаолиятига оид халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибалар, хусусан, жазони ижро этиш муассасаларида қонуний тарзда тартиб-интизомни таъминлаш, ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашда самарадорликка эришиш юзасидан кўникмаларни оширишдан иборатдир.
Тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида амалга оширилаётган ишлар ва жазони ижро этиш муассасаларига амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари тўғрисида маълумот берилиб, мониторинг гуруҳларида фуқаролик жамияти институти вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари иштирок этаётгани таъкидланди.
Семинар қизғин муҳокамалар, баҳс-мунозаралар, таклиф-мулоҳазалар, савол-жавобларга бой бўлди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати