Ўзаро мулоқот давомида Швейцария элчиси Омбудсман институти вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда Вакилнинг 2021 йил 10 ойлик фаолияти билан таништирилди.
Шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнига янги механизмларнинг татбиқ этилиши, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.
Учрашув сўнгида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар берилди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати