Учрашув давомида меҳмон Фатма Аксал Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш, аёллар ва эркакларга тенг имкониятлар яратиш бораси амалга оширилган ишларни ижобий баҳолади.
Шунингдек, Туркияда гендер тенглигини таъминлаш ва аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилган ишларга тўхталди.
Ўзаро мулоқотда Феруза Эшматова мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, ҳамда Ўзбекистоннинг кейинги беш йиллик тараққиётини белгилаб берувчи Тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишлари ва унда асосий эътибор инсон қадрини юксалтиришга қаратилганлигига тўхталди.
Шунингдек, Омбудсманнинг 2021 йилги фаолиятига тўхталар экан, ўтган йилда Вакил номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 18738 та мурожаатнинг, 42,9 фоизи хотин-қизлардан, 52,6 фоизи эса эркаклардан келиб тушганини қайд этди.
Конструктив руҳда ўтган учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман 2021 йилнинг ноябрида Туркия республикасига қилган ташрифида Фатма Аксал хоним билан ҳам учрашиб, гендер тенглигини таъминлаш масаласида ўзаро тажриба алмашишган эди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати