Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакилига маҳкумлардан қандай мурожаат келиб тушди?
2022 йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадов Қарши шахридаги  2- ва 3- сонли жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларнинг яшаш шароитлари билан танишди.  

Қайд этиш лозимки, 2021 йилда мазкур муассасаларга ташриф давомида ошхонада баъзи камчиликлар аниқланган эди. Дастлаб маҳкумларнинг овқатланиш шароитлари ўрганилганда, ошхона жиҳозлари ва идиш-товоқларнинг янгилангани, овқатланиш менюси белгиланган меъёрлар асосида тузилгани ҳамда керакли озиқ-овқат маҳсулотлари яхши ҳолатда сақланаётгани аниқланди.

Тиббиёт хоналари кўздан кечирилганда, маҳкумларга  тиббий хизмат кўрсатиш, дори-воситалари таъминоти билан боғлиқ камчиликлар аниқланмади. Лекин, муассасада сақланаётган маҳкумлар фойдаланаётган  тиббиёт маскаларини тиббий-санитария қоидаларига мос равишда алмаштирилишни назоратга олиш тавсия қилинди.

Минтақавий вакил М.Нормурадов маҳкумлар билан жамоавий суҳбатлар ўтказганда маҳкумлар оилалари билан кўришиш учун бериладиган узоқ муддатли учрашувлар 2 кунга қисқартирилганлигидан норози эканликларини билдиришди. Мазкур ҳолат бўйича муассаса бошлиқлари пандемия сабабли узоқ муддатли учрашувлар бир муддат тўхтатилгани, ҳозирда эса узоқ муддатли учрашувларга рухсат берилганини қайд этди. Унинг сўларига кўра, узоқ муддатли учрашувларга навбатлар кўплиги сабабли бошқа маҳкумлар ва уларнинг яқинларини узоқ куттириб қўймаслик мақсадида 2 кунга қисқартирилган, кейинчалик яна 3 кунга рухсат берилади.

Минтақавий вакил узоқ муддатли учрашувларга келган маҳкумларнинг оила аъзолари билан хам суҳбатлашганда, улар муассасадаги шарт-шароитлардан ва муассаса ходимларнинг муомаласидан ҳам мамнунликларини билдиришди.

Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили билан яккама-якка тарзда учрашишни истаган маҳкумлар қабул қилинди. Улардан бири Қарши шаҳрдаги тиббиёт бирлашмаларидан тери касалликлари бўйича шифокор қабулига киришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди ва у ижобий ҳал этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати