Реабилитация қилиш маркази жами 75 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда у ерда 3 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар борлиги аниқланди. Улар билан суҳбатлашиш жараёнида шикоятлар келиб тушмади.
60 ўринга эга маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш жойида эса ҳозирги кунда 33 нафар шахслар сақланмоқда. Уларга яратилган шароитлар ўрганилганда, соат 10:00 дан 12:00 гача ва 19:00 дан 21:00 гача телефон орқали яқин қариндошлари билан гаплашиш, соат 16:00 дан 18:00 гача учрашиш имкониятлари яратилгани аниқланди.
Шу билан биргаликда навбатчилик қисми, ётоқхона, тиббиёт бўлими ва ошхоналар кўздан кечирилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати