Омбудсман Юқоричирчиқ туманидаги “қулупнай” ҳолати бўйича ИИБ ходимларига хизмат текшируви ўтказилишини сўради
Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 18 апрель куни “Telegram” ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан йўл четида қулупнай сотиб ўтирган сотувчи аёлларга зўравонлик қилинганлиги ҳамда улар Ички ишлар бўлимига олиб кетилиб, 8 соатдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилганлиги ҳақида хабарлар ва видео тасвирлар кенг тарқалди.
Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратига олиниб, Ички ишлар вазирлигига видео тасвирларда қайд этилган ҳолатни ўрганиш ва Юқоричирчиқ тумани ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича мурожаат қилди.
Ушбу ҳолат юзасидан жамоатчилик ва ОАВга батафсил маълумот тақдим этилишини маълум қиламиз.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати