Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Туркий тилли давлатларда инсон ҳуқуқлари ҳимояси
Жорий йилнинг 25 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Озарбайжон Республикасининг пойтахти Баку шаҳрида ташкил этилган “Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеясига аъзо давлатларда инсон ҳуқуқлари ҳимояси” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди. Конференция Озарбайжон Республикаси Омбудсман институтининг 20 йиллигига бағишланди.

Ассамблея доирасида ташкил этилган мазкур конференциянинг асосий мақсади – парламент аъзолари ва инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманлар ўртасидаги ўзаро мулоқотни ташкил этиш ва улар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги давлатлар тажрибаси бўйича фикр алмашиш ва илғор тажрибаларни ўрганишдан иборат.

Тадбир икки сессиядан иборат бўлиб, "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда парламентларнинг роли" ва "Омбудсман институтларининг самарали ишлаши учун қонунчиликни такомиллаштиришнинг аҳамияти" мавзуларида ташкил этилди.

Конференцияда сўз олган спикерлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мамлакатларида амалга оширилаётган ишлар ва натижаларга тўхталишди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова ўз фаолиятига тўхталар экан, инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсати ва эришилаётган натижаларга эътибор қаратди.  

Шунингдек, Омбудсманнинг қийноқ ҳолатларини олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва уларнинг аҳамияти, аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар берилгани ва Омбудсманнинг ҳудудлардаги фаолияти мустаҳкамлангани бўйича маълумот берди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати