Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоий вилоятида хотин-қизларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбир ташкил этилди
2022 йилнинг 23 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги “Касаба чеварлари” корхонасидаги хотин-қизлар иштирокида “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мазкур корхона 2021 йилда ишга туширилган бўлиб, ҳозирда унда 110 нафар “Ёшлар” ва 50 нафар “Аёллар” дафтарида рўйхатда турган хотин-қизлар иш билан таъминланган.

Тадбир вилоят “МеъзонНТТ, вилоят телерадиокомпанияси, Касаба ташкилотлари бирлашмаси, Маънавият ва маърифат маркази , ёшлар агентлиги бошқармаси раҳбарлари ва ходимлари иштирокида ўтказилди.

Тадбир бошида иштирокчиларга Омбудсман институти тарихи унинг ҳозирги кундаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича аҳамияти, ҳуқуқ ва ваколатлари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб доимий асосда фаолият юритиб келаётган Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти, уларга мурожаат қилиш усуллари ҳақида ҳам иштирокчилар хабардор қилинди.

Эркин мулоқот шаклида ўтган тарғибот тадбирида корхона ходимлари чет тилларини ўрганиш ва ҳуқуқий маслаҳатлар олишни хоҳлашлари, лекин бунинг учун етарли маблағлари йўқ эканини қайд этиб, Омбудсманнинг Навоийдаги минтақавий вакилидан ёрдам сўрашди.

Минтақавий вакилнинг таклифи билан Р.Хайитов раҳбарлигидаги “Илм-Зиё” ўқув маркази томонидан “Касаба чеварлари” корхонасида меҳнат қилаётган барча хотин-қизлар учун бепул ҳуқуқий маслаҳат берилиши ҳамда чет тилларни ўрганиш курсларига 50 % чегирма қўлланилиши белгиланди.

Тадбир якунида корхона ишчи хизматчилари учун “Навоий- тарихи буюк, келажаги навқирон” фотоалъбоми тақдим этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати