Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакили: бемор маҳбус ва моддий ёрдамга муҳтож фуқаро мурожаатлари ҳал этилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадовга Қарши шаҳар 5-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбус С.Ҳ. соғлиги яхши эмаслиги сабабли шифохонага ётиб даволанишни сўраб мурожаат қилди.

Унинг ёзишича, аввал юрак хуружи, инфаркт касаллигини ўтказган ва тез-тез қон босими кўтарилиб кетади. Маҳбуснинг тиббий ҳолатидан келиб чиқиб минтақавий вакилнинг тавсияси билан у 23-сон Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага ўтказилди.

Шунингдек, Муродулла Нормурадов Омбудсман томонидан жойига чиқиб ўрганиш учун юборилган Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Ҳумо” МФЙда яшовчи фуқаро М.О.нинг моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатини кўриб чиқди.

Мурожаат ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам ушбу оила ночор аҳволда яшаши ва моддий ёрдамга муҳтожлиги аниқланди. Минтақавий вакилнинг тавсияси билан Чироқчи туман ҳокимияти томонидан мурожаатчи М.О.га “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 1 млн сўм моддий ёрдам ажратилди.

Маълумот учун, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадов ҳар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари соат 14:00 - 17:00 оралиғида фуқаролар қабулини ўтказади.

Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик шох кўчаси 2-уй

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати