Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Самарқанддаги минтақавий вакили аралашуви билан қурилиш компанияси фуқароларга етказилган зарарни қоплаб берди
2022 йилнинг 18 май куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (Омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Хусановга Нуробод тумани, Наврўз МФЙдаги кўп қаватли уйда яшовчи 3 нафар фуқаро Р.С., Я.Н. ва А.С.лар мурожаат қилишди.

Улар ўз мурожаатида Нуробод тумани, Наврўз МФЙда жойлашган  мурожаатда кўрсатилган кўп қаватли уй 2021 йил декабрь ойида қурилиб фойдаланишга топширилганига қарамай қисқа вақт ичида хонадонларнинг девор, ҳаммом ва ошхона қисмлари яроқсиз ҳолатга келиб қолганлигини билдиришган.

Омбудсманнинг Самарқанддаги минтақавий вакили мурожаатни жойига чиқиб ўрганганида, ҳақиқатдан фуқароларнинг эътирозлари ўринли эканига гувоҳ бўлди.

Диёр Хусанов ушбу мурожаат бўйича буюртмачи “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компаниясига тегишли тартибда хат юбориб, унда бажарилган сифатсиз қурилиш ишларни дархол тартибга келтириш акс холда Омбудсман томонидан фуқаролар манфаатини кўзлаб судга моддий ва маънавий зарар ундириш бўйича даъво ариза киритилишини қайд этган.

Шундан сўнг, буюртмачи “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси ходимлари мурожаатни жойига чиқиб ўрганиб, объектдаги мавжуд камчиликларни бартараф қилган ва фуқароларга етказилган зарарларни хам қоплаб берган.

 

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) Ахборот хизмати