Хатирчи туманининг 70 та маҳалласидан таклиф этилган фаоллар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва ота-оналарга оилада фарзанд тарбияси ва унинг онгини ривожлантиришда ота-оналарнинг мажбурияти ва масъулияти, баркамол авлодни етиштиришда билим олиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда таълим муассасалари ҳамкорлиги, вояга етмаганларни назоратсиз ва қаровсиз қолдиришнинг салбий оқибатлари хусусида атрофлича маълумот берилди.
Давра суҳбатида жамият тараққиётида фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масаласи бугунги кун талаби эканлигидан келиб чиқиб, бу каби учрашувларни Омбудсманнинг вилоятдаги вакили иштирокида мунтазам барча маҳаллаларда ўтказилишини анъанага айлантириш бўйича келишиб олинди.
Фикр ва мулоҳазаларга бой бўлган тадбирда, иштирокчилар томонидан берилган кўплаб саволларга ташкилотчилар малакали жавоблар беришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати