Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хоразм вилоятининг чекка ҳудудидан юборилган фуқаро мурожаати жойига чиқиб ўрганилди
Хоразм вилояти Гурлан тумани Нукус кўчасида яшовчи фуқаро А.А.нинг Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) номига ёзган аризаси ўрганиш учун вакилнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёровга юборилган эди. Мурожаатчи аризасида соғлиғи ёмонлашгани сабабли ногиронликни белгилаш ҳамда ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича ёрдам сўраган.

Омбудсманнинг Хоразмдаги минтақавий вакили мазкур мурожаатни ўрганишга Гурлан туман ҳокимлиги мутахассиси М.Йўлдошев, туман тиббиёт бирлашмаси шифокори А.Атажанов, "Янги аср" МФЙ раиси Х.Ҳайитов, туман хокими ёрдамчиси С.Юсуповларни ҳам жалб этди.

Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам ҳозирги кунда мурожаатчи А.Атабаевнинг соғлиғи ёмонлашганлиги аниқланиб, унга даволаниши учун туман тиббиёт бирлашмасига йўлланма берилди. Шунингдек, ногиронликни белгилаш бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шу билан бирга, Гурлан тумани хоким ёрдамчиси фуқаро А.А.га оилавий бизнес билан шуғулланиши учун кредит ажратиш масаласида амалий ёрдам беришни ўз зиммасига олди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати