Қозоғистон Республикаси мезбонлик қилган мазкур маслаҳатлашув гибрид шаклида ташкил этилиб, унда БМТнинг аёлларга нисбатан зўравонлик, унинг сабаблари ва оқибатлари бўйича махсус маърузачиси, Тинчликпарвар аёллар Бош тармоғининг Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори, Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон Омбудсманлари ҳамда бошқалар иштирок этишди.
Марказий Осиё мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича миллий механизмларнинг иккинчи маслаҳатлашуви иштирокчилари хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминланиши бўйича ўз тажрибалари, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот беришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати