Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили чекка худудлардаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Сирдарё вилоятдаги минтақавий вакили Ш.Алимов ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманалараро судининг судьяси С.Мирзабоевлар вилоят марказидан узоқда жойлашган қишлоқ ва овулларда фуқароларни ўйлантириб келаётган муаммо, масалаларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказяпти. Уларнинг навбатдаги 2022 йилнинг 23 июнь куни Мирзаобод туманининг Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

Дастлаб, маҳаллада фуқароларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди. Шундан сўнг, аҳолининг ер, мулк соҳасига доир, шунингдек, уй-жой ажратиш, ишга жойлашиш, коммунал соҳага доир мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг 2 таси жойида қаноатлантирилди, 10 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 2 та мурожаат Омбудсман минтақавий вакили иш юритувига олинди.

Дарҳақиқат, жойларда ўтказилаётган бу каби давра суҳбатлари, учрашув ва мулоқотлар халқ идораси ва фуқаролар ўртасида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда давлат ва жамият ўртасида узвий мулоқотни таъминлашга хизмат қилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати