Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Давлатимиз раҳбари муҳтарам Президентимиз 2022 йил 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда “Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни бошладик. Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда.Фуқаролар томонидан амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклифлар ва мулоҳазалар билдирилмоқда” деб эътироф этдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокама учун халқимиз эътиборига ҳавола қилинди. Конституциявий қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинмоқда.

Мен ҳам мазкур жараённинг бевосита иштирокчиси сифатида Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ўз фикримни билдирмоқчиман.

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда бир қатор муҳим қонунлар қабул қилинди.

Асосий Қонунимизнинг 26-моддасида “... Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги керак” деган норманинг мустаҳкамланиши яқин ўтмишимиздаги судланган шахсларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошлари тақдирига нечоғли таъсир қилганлигини, ҳозирда эса Янги Ўзбекистонда эса инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишининг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Конституцияга киритилаётган муҳим ўзгартишлардан бири сифатида 28-моддани “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда бўлиб турган ҳар бир шахс республика ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.

Ҳар ким республикадан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонга монеликсиз қайтиш ҳуқуқига эга” деб таҳрир этилиши фуқароларимизнинг, фуқаролиги бўлмаганларнинг ва чет фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашдаги муҳим қадам бўлади.

Мазкур норманинг қабул қилиниши прописка бўйича чекловларни олиб ташланишига ҳам олиб келади. Фуқароларимиз эркин ҳолда яшаш жойларини ўзлари танлайдилар, шахсий ҳаёт дахлсизлиги кафолатланади.

Конституциямизнинг 37-моддаси 2-қисми “Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи яшаш учун етарли бўлиши керак”;

38-моддаси “ Ҳар бир шахс дам олиш ҳуқуқига эга.

Ёлланиб ишлаётган фуқаролар дам олиш ҳуқуқига, дам олиш ва байрам кунлари, ҳақ тўланадиган ҳар йилги таътилга чиқиш ҳуқуқига эга” деб қабул қилиниши ҳам давлат ишидаги, ҳам хусусий сектордаги ишловчиларни бир хил ҳуқуқини таъминланишига олиб келади.

Ўткир ЖЎРАЕВ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Жиззах вилояти бўйича минтақавий вакили