Бу сафар туманларда бўлган намойишлар тафсилотлари ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари Қонликўл, Шуманай ва Кегейли туманларига бориб, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ва ҳодисаларни ўрганишди. Учрашувларда туман ҳокимлари, ИИО ходимлари, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ишчи ходимлар билан суҳбатлашишди.
Бўлиб ўтган воқеаларда ушбу ҳудудлардаги қатор тадбиркорлик субъектлари ва бошқа муассасаларда намойишлар уюштирилган. Шу нуқтаи назардан комиссия аъзолари ҳолатни жойига чиқиб ўрганишди.
Ҳозирда олинган маълумотлар таҳлил қилинмоқда. Ўрганиш натижалари ва тавсиялар Комиссиянинг якуний хулосасида акс эттирилади.