Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари қандай масалаларни ҳал қилишди?
2022 йилнинг 28 июль куни Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциацияси аъзоларининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Ассоциациянинг мазкур йиғилиши, аъзоларнинг 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллигидаги фаолият йўналишларини белгилаш ва чора-тадбирлар режасига доир таклифларни муҳокама қилишга бағишланди.

Онлайн йиғилишда Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича марказлари ходимларининг ўзаро тажриба алмашиш ва малака ошириши ва мурожаатлар билан ишлашда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир таклифлар билдирилди.

Учрашув якунида Озарбайжон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани Сабина Алиева иштирокчиларни жорий йилнинг октябрь ойида Баку шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияга таклиф қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати